АОКАда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров иштирокида ўтказилган брифингда (https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1895090114568623/) май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан маълумот берилди:
Мамлакатимиздаги мавжуд 9 452 та маҳаллада сайловларни юқори савияда ташкил этиш бўйича жадал ишлар амалга оширилди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирдаги Қонунга кўра, эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди.
Йил аввалидан май-июль ойларида ўтказиладиган маҳалла раислари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
Кўмаклашувчи комиссияларнинг маҳалла раислари сайловига доир 32 турдаги ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, ҳудудларга етказилди.
Сайлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг mahallas.uz расмий веб-сайтида жойлаштириб борилмоқда.
Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди.
Май-июль ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда ишчи гуруҳлар томонидан 208 та туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияларнинг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдори белгиланди. Сайловда 2 591 823 нафар вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
Батафсил (https://telegra.ph/EHrtadan-1-maj-ma%D2%B3alla-raislari-sajlovi-boshlanadi-04-30)